• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Мир 3 октября 2025

Қирғизистон президенти мамлакатда ўлим жазосини қайтаришни буюрди

Қирғизистонда 17 ёшли қиз шафқатсизларча зўрланиб ўлдирилганидан сўнг, мамлакат президенти Садир Жапаров ўлим жазосини қайтариш бўйича тузатишлар тайёрлашни буюрди. Ушбу жазо чораси 2007 йилда бекор қилинган эди.

1458
0
informburo.kz

Қирғизистон президенти Садир Жапаров болалар ва аёлларга қарши жиноятлар учун жавобгарликни максимал даражада кучайтирадиган ва ўлим жазосини назарда тутадиган қонун лойиҳасини тайёрлашни буюрди. "Гап болаларни зўрлаш, шунингдек, аёлларни ўлдириш билан зўрлаш учун ўлим жазоси тўғрисидаги нормани жорий этиш ҳақида кетмоқда," - деди Қирғизистон президенти матбуот котиби Асқат Алагозов.

Унинг сўзларига кўра, Жапаровнинг қарори сентябрь ойи охирида Барскон қишлоғида яшовчи 17 ёшли Айсулуу М.нинг шафқатсизларча ўлдирилиши билан боғлиқ бўлиб, жамоатчиликни ларзага келтирган. Президент бу хабарни "чуқур афсус" билан қабул қилди ва вояга етмаган қизнинг ўлдирилиши билан боғлиқ ишни ўз назоратига олди. Унинг фикрича, болалар ва аёлларга қарши жиноятлар жазосиз қолмаслиги керак, дея қўшимча қилди Алагозов.

Маълумот ўрнида, 2007 йилда собиқ президент Қурманбек Бакиев томонидан Қирғизистонда ўлим жазоси бекор қилинган эди.

2022 йилда Қирғизистон парламенти депутатлари болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун ўлим жазосини қайтаришга чақирган эди. Ҳукумат уларнинг ташаббусига қарши чиқиб, уни "импульсив" деб атади. Сўнгги пайтларда мамлакатда вояга етмаганларга нисбатан қотиллик ва зўравонлик ҳолатлари кўпайгани фонида ўлим жазосини қайтариш бўйича мунозаралар давом этмоқда.

1458
0

Комментарии