• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 октября 2025

777, 007, 707: Ўзбекистонда чиройли авторақамларни сотиб олишнинг янги тартиби ишга тушди

Вазирлар Маҳкамасининг 4 сентябрдаги 562-сонли қарорига асосан авторақамларни аукцион орқали сотилиши тўхтатилди.

1213
1
Saferoad

1 октябрдан Ўзбекистонда чиройли автомобиль давлат рақамларини сотиб олишнинг янги тартиби ишга тушди. Эндиликда бундай рақамлар аукцион орқали эмас, балки белгиланган тўлов асосида расмий хизмат орқали тақдим этилади.

Маълумотларга кўра, 1–3 тоифага кирувчи «чиройли» рақамлар «Uzavtomotobelgi» тизими орқали фойдаланувчиларга таклиф этилади. Бунда харидор рақам учун бир маротабалик оширилган тўловни амалга ошириши кифоя қилади.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган «Safe Road YHXX» иловасида ҳам чиройли рақамларни онлайн тарзда харид қилиш имконияти яратилди.

Маълумотга кўра, аввал аукционга чиқарилган ва сотилмай қолган 1–3-категориядаги чиройли рақамлар жисмоний шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 17 бараварида – 7 миллион сўмдан таклиф этилмоқда. Юридик шахслар учун эса нарх БҲМнинг 25 баравари, яъни ҳозирги ҳисобда 10,3 миллион сўмни ташкил қилади.

Янги тартибга кўра, рақамлар учун ўтказиладиган аукционлар бекор қилинди. Бу эса жараённи соддалаштириш ва шаффофликни таъминлашга қаратилган.

1213
1

Комментарии

  • S
    samandar 5 октября 2025
    707