• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 октября 2025

Тошкентда эркак жамоат жойида опа-сингилга жинсий аъзосини кўрсатгани учун қамалди

Дастлаб иш "майда безорилик2 сифатида очилган, аммо кейинчалик "шаҳвоний шилқимлик қилиш" деб қайта малакаланди.

1078
0
sud.uz / Иллюстрация

Пойтахтнинг Сергели туманида суд 46 ёшли Т.С.га нисбатан жамоат жойида номаъқул ҳаракат содир этгани учун ишни кўриб чиқди. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири суд қарорига таяниб, хабар бермоқда.

Иш материалларига кўра, 29 сентябрь куни соат 16:20 да Т.С. Сергели-2 массивидаги уй подъезди ёнида бир аёл ва унинг синглиси олдида ўз жинсий аъзосини кўрсатган.

Судда Т.С. айбини тан олди ва бу хатони маст ҳолда содир этганини билдирди.

Дастлаб унинг ҳаракатлари «майда безорилик» сифатида баҳоланган, аммо суд уларни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми (Шаҳвоний шилқимлик қилиш)га мувофиқ қайта малакалади. Унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Бундан ташқари, махсус қабулхонада сақлаш харажатлари – ҳар бир қамоқ куни учун БҲМнинг 15 фоизи миқдорида ундан ундирилади.

1078
0

Комментарии