• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 сентября 2025

Бозорларда 130 тоннадан ортиқ сифати бузилган маҳсулот аниқланди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бутун республика бўйлаб 300 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорини текширди.

579
0
t.me/toshsanepid

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ташаббуси билан ўтказилган кенг кўламли текширувлар санитария даражасини ошириш, озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш ва аҳолини хавфсиз маҳсулотлар билан таъминлашга қаратилди.

Рейдлар давомида яроқлилик муддати ўтган ёки санитария қоидаларига зид бўлган 130 тоннадан ортиқ маҳсулот аниқланиб, мусодара қилинди. Шунингдек, тегишли назоратдан ўтмаган уй шароитида тайёрланган таомлар савдоси тақиқланди.

Маълумотларга кўра, белгиланган савдо жойларидан ташқарида ва санитария талабларига риоя этмасдан гўшт, сут маҳсулотлари, ширинликлар ва нон савдоси билан шуғулланган 514 нафар қоидабузар маъмурий жавобгарликка тортилиб, жаримага тортилган.

Мутахассислар бозорларда қатор муаммоларни ҳам аниқлашди:

  • айрим бозорларда гўшт ва сут маҳсулотлари савдоси учун ихтисослаштирилган павильонлар йўқ;
  • ҳамма ерда ҳам ветеринария-санитария лабораториялари фаолият юритмаяпти;
  • барча бозорларда жамоат ҳожатхоналари ва чиқиндилар учун контейнерлар мавжуд эмас;
  • сув таъминоти ва ифлос сувларни йиғиш тўлиқ ташкил этилмаган;
  • дезинфекция ва дератизация ишларини амалга ошириш бўйича ташкилотлар билан шартномалар йўқ.
579
0

Комментарии