• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 сентября 2025

Наманганда 735 млн сўмлик крипто-активлар айланмаси билан шуғулланган икки йигит қўлга олинди — видео

Улар бир йил давомида жами 65 та транзакция амалга оширгани маълум бўлди.

589
0
Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси ва Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари крипто-активлар айланмаси билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолати фош этишди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ Матбуот хизмати. 

Аниқланишича, Наманган шаҳрининг Янгиобод маҳалласида яшовчи 27 ёшли йигит тегишли лицензия ҳужжатларисиз криптовалюталар айланмаси билан шуғулланиб келган.

Фуқаронинг шахсий уяли телефони текширилганда унда 2024 йилнинг 9 декабридан жорий йилнинг 9 август санасигача умумий қиймати 283 миллион сўм бўлган 20 та транзакция амалга оширганлиги маълум бўлган.

Яна бир бошқа ҳолатда эса Наманган шаҳрининг “Заркент” маҳалласида яшовчи бошқа йигит ҳам криптовалюта айланмаси билан ноқонуний даромад топишга интилган. У салкам бир йил мобайнида 45 та транзакция амалга оширган ва бу операцияларнинг умумий қиймати 352,7 миллион сўмни ташкил этган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан ҳам жиноят иши қўзғатилган.

589
0

Комментарии