• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 сентября 2025

Октябрь ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати +8 даражага тушиши кутилмоқда

Синоптиклар янги иш ҳафтасида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

609
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, сентябрь ойининг охирги кунларида Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат 26-29 даража, баъзи жойларда 31 даражагача бўлади.

1-2 октябрда республиканинг барча ҳудудларига Қозоғистондан салқин ва нам ҳаво кириб келади.

1 октябрда Қорақалпоғистонда, Навоий, Тошкент вилояти шимолида баъзи жойларда ёмғир ёғади. 2 октябрда Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши кутилмоқда. 3 октябрда фақат Фарғона водийсида айрим жойларда ёмғир ёғиши сақланиб туради.

Ҳарорат фони 1-2 октябрда 8-10 даражага пасаяди. Кечаси ва эрталаб термометр устуни 8-13 даражагача пасаяди, кундуз кунлари эса ҳаво ҳарорати 18-23 даражадан юқори бўлмайди. Республика шимолида ҳарорат кечалари 4-9 даража илиққача, кундуз кунлари 15-18 даражагача пасаяди.

3 октябрда республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳарорат 2-3 даражага кўтарилади.

Республика жанубида бундай илиқ об-ҳаво 1 октабргача сақланиб туради, 2-3 октябрдан эса ҳарорат 20-25 даражагача пасаяди.

Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда 28-30 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. 1 октябрда, кечаси ва эрталаб 2 октябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 3 октябрда ёғингарчилик кутилмайди.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 29-30 сентябрда кечаси 15-17 даража, кундузи 26-29 даража бўлади.

1-2 октябрда ҳарорат кечалари 8-11 даражагача, кундуз кунлари 18-21 даражагача пасаяди. 3 октабрда кечаси 8-11 даража, кундузи 22-24 даража бўлади.

609
0

Комментарии