• 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 октября 2020

Самарқанд вилояти ИИБ ходимининг мақоласи учун узр сўради

ИИБ ходими билан тушунтириш ишлари олиб борилган.

1537
0
UzNews.uz

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати бошлиғи маълум қилишича, Каттақўрғон туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари, капитан Вохид Жахонгиров томонидан ёзилган "Нафсига қул кимсалар, дардлари пул кимсалар ёхуд ноинсоф аёлнинг қилмиши олди олинди” номли мақола юзасидан билдирилаётган фикр ва мулоҳазалар турлича. 

Нима бўлганда ҳам бировнинг машаққат билан, давлат хирмони учун эккан ҳосилини талон-тарож қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. 

Ушбу ҳолатда аёл кишининг қилмишига қонуний жиҳатдан баҳо берилади. Лекин ИИБ ходими томонидан ҳақиқатдан ҳам бўрттирилиб ёзилган ушбу мақола эгаси билан тушунтириш ишларини олиб бордик. 

Аёл ҳох жиноятчи бўлсин, ҳох ҳуқуқбузар бўлсин у аёл. Уларни ардоқлаш ва қадрлаш лозим. Мақола эгаси Вохиджон билан яна бир маротаба алоҳида гаплашиб олдик.

“Тармоқ фойдаланувчиларидан бир ходимнинг сўзлари учун бутун бир тизим номига ноўрин сўзлар айтишдан йироқ бўлишларини илтимос қиламиз” дейилади хабарда.

1537
0