• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 сентября 2025

Москвада Ўзбекистонда биринчи АЭС қурилиши бўйича ҳужжатлар имзоланди

Атом ҳафталиги доирасида Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишга оид икки стратегик аҳамиятга эга битим имзоланди.

460
0
ЎзАтом

Москвадаги Жаҳон атом ҳафталиги давомида иккита стратегик муҳим битимлар имзоланди, дея хабар бермоқда ЎзАтом агентлиги Матбуот хизмати.

Биринчи ҳужжат – "Росатом Энергетика лойиҳалари" АЖ ва "АЭС қурилиши дирекцияси" ДК ўртасида 2025 йил 20 июндаги Битимга Ўзбекистонда интеграциялашган атом электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга оширишнинг асосий шартлари тўғрисидаги қўшимча битим.

Ҳужжат 3+ авлоддаги 2 та ВВЕР-1000 реакторлари ва 2 та РИТМ-200Н реакторлари негизида кичик ва катта қувватли атом станцияларидан иборат интеграциялашган АЭС қурилиши лойиҳасининг конфигурациясини белгилайди.

Иккинчи ҳужжат – "Росатом Энергетика лойиҳалари" АЖ ва "АЭС қурилиши дирекцияси" ДК ўртасида Ўзбекистон Республикасида кичик қувватли атом электр станцияси ва катта қувватли атом электр станцияси учун ядро ёқилғисини етказиб бериш бўйича шартномаларнинг асосий шартлари тўғрисидаги битим.

Битим имзоловчилар ўртасида РИТМ-200Н ва ВВЕР-1000 реактор қурилмалари учун ядро ёқилғиси, шунингдек, эҳтиёт қисмлар, монтаж ва назорат ускуналарини етказиб бериш бўйича асосий келишувларни мустаҳкамлайди.

"Ўзбекистоннинг қоқ марказида, Жиззах вилоятида биз мисли кўрилмаган энергетика лойиҳасини яратмоқдамиз. Марказий Осиёда атом энергетикасини ривожлантиришда пешқадам бўлиб, биз нафақат минтақада биринчи станцияни қурмоқдамиз, балки биринчи бўлиб келажакнинг инновацион ечимини яратмоқдамиз. Бизнинг лойиҳамиз – бу кичик модулли станцияларнинг илғор технологиялари ва катта қувватли классик атом энергетикасининг вақт синовидан ўтган ечимларининг дадил бирикмасидир", – дея қайд этди "Ўзатом" агентлиги директори Азим Ахмедхаджаев.

"Бугунги имзолаш "Росатом" ва Ўзбекистон ўртасида тинч атом соҳасида муносабатларни ривожлантиришда янги босқич бошланганидан далолат беради. Эришилган келишувлар туфайли Ўзбекистон бир вақтнинг ўзида ҳам кичик қувватли замонавий атом станцияси, ҳам катта қувватли атом электр станцияси ишлайдиган интеграциялашган атом электр станциясини қурадиган дунёдаги биринчи мамлакат бўлади", – дея изоҳ берди Алексей Лихачёв.

460
0

Комментарии