• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 сентября 2025

Самарқандда илк бор чиқиндиларни сақлаш учун ер ости мажмуаси яратилди

Мажмуа икки контейнердан иборат бўлиб, умумий сиғими 1,1 минг литрни ташкил қилади. У чиқиндиларнинг тарқалиб кетиши ва нохуш ҳидларнинг олдини олишга мўлжалланган.

465
0
gov.uz/ru/sanitation

Самарқанд вилоятида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси томонидан аҳолидан тўпланадиган маиший чиқиндиларнинг атрофга сочилиб кетмаслиги, иссиқ кунларда турли нохуш ҳидлар тарқалишининг олдини олиш ва фуқароларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида республикада илк бор Самарқанд шаҳри Қорасув массиви "Обод маскан" МФЙда 2 та ярим ер ости чиқинди сақловчи махсус қутилар мажмуаси ишга туширилди

Маълумот учун, мазкур ер ости чиқинди сақлаш мажмуаси 2 метр чуқурликда жойлаштирилган бўлиб, уларнинг ҳар бирига 2 тадан жами 4 та махсус контейнер ўрнатилган.

Контейнерларнинг сиғими 3 метр куб яъни 550 литрни ташкил этади. Натижада 1000-1500 нафар аҳолига хизмат қилади. Келгусида бу каби ер ости мажмуасидан ҳудудда яна 5 та қуриш режалаштирилган. 

Маҳаллий аҳоли томонидан бу каби самарали чора-тадбирлар мамнуният билан қаршиланиб, илгари шамол ёки турли ҳайвонлар туфайли чиқиндиларнинг ер устига сочилиб кетилиши каби ҳолатларнинг олдини олишда маъқул ечим бўлгани таъкидланди.

465
0

Комментарии