Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнатни таъминлаш масалалари бўйича Миллий комиссия пахта терими мавсумида мониторинг ўтказди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Текширув натижасига кўра, 300 дан ортиқ ҳолатда теримчилар ва иш берувчилар ўртасида меҳнат муносабатлари қонуний тарзда расмийлаштирилди. Шунингдек, теримчилар учун муносиб меҳнат шароити яратилди.
Шу билан бирга, 11 та ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилиши, 3 та ҳолатда эса мажбурий меҳнат қўлланилиши аниқланди. Масъул шахсларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49 ва 51-моддаларига мувофиқ чоралар кўрилди.
Миллий комиссия бундай ҳолатларни қоралаб, мажбурий меҳнат нафақат пахта теримида, балки барча соҳаларда мутлақо йўл қўйилмаслигини таъкидлади. Барча иш берувчилар ва маҳаллий давлат органлари раҳбарлари ходимларнинг Конституция ва қонунлар билан кафолатланган меҳнат ҳуқуқларига риоя қилишга чақирилди.
Комментарии