• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 24 сентября 2025

Божхоначилар 8 та "Қизил китоб"га киритилган лочинларни Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушлади

Қушларни олиб кетмоқчи бўлган шахс уларнинг кўзлари ва оёқларини боғлаб, қанотларини скотч билан ўраб, тор сумкага зичлаб жойлашган.

543
0
Божхона

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида божхона ходимлари 8 та тутиб олинган лочинни мамлакатдан ноқонуний олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахс "Оқтош" назорат-ўтказиш пунктида давлат чегарасини кесиб ўтаётганда тўхтатилди.

Ушбу шахснинг ёнидаги сумкаси белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ичидан 8 бош тирик лочин қушлари борлиги аниқланди.

Ушбу фуқаро ноқонуний равишда олиб ўтишда атрофдагиларга сездирмаслик учун қушларнинг кўзи ва оёқларини боғлаб, қанотларини скотчланган, шунингдек тор ҳажмдаги сумкага зичлаб жойлаган.

Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси мутахассисларининг маълумотларига кўра, ушбу лочинлар Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Ҳозирда қушлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

543
0

Комментарии