• 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 октября 2020

Барча ўқитувчилар COVID-19’га қарши бепул тест топширмоқда – ХТВ

Вазирлик қамраб олинмаган ходимлар ХТБ ва СЭОМга мурожаат қилишларини сўради.

1751
0
Халқ таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, мактабларда фаолият юритаётган ўқитувчи ва ходимлардан COVID-19’га тест олиш ҳамда бепул дорилар билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.  

Бугунги кунга қадар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан ўрта таълим мактабларининг барча ўқитувчилари ҳамда бошқа ишчи ходимларнинг аксарияти махсус лаборатория усулида коронавирус инфекциясига текширувдан ўтказилган.

Шунингдек Халқ таълими вазирлиги, унинг ҳудудий бошқарма ва туман (шаҳар) бўлимларида Штаблар ташкил этилган бўлиб, улар томонидан умумтаълим мактаблари фаолиятини хавфсиз ва белгиланган вақтинчалик санитария талаблари асосида ташкил этиш юзасидан кунлик бажарилаётган ишлар бўйича маълумот алмашинуви йўлга қўйилган.

Барча ўқитувчи ва ходимлар гидроксихлорохин ва цинк препарати билан бепул таъминланмоқда.

“Ҳозирги кунда мактабда фаолият юритадиган ходимлардан тест олиш жараёни давом этмоқда. Тест топшириш тадбирларига қамраб олинмаган ходимлар ҳудудлардаги халқ таълими бошқармалари ҳамда санитария эпидемиология осойишталик марказларига мурожаат қилишлари мумкин” – дейилади хабарда.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев куз мавсумида шамоллаш кўпайиши, коронавирусга қўшимча бошқа касалликларнинг ортишини инобатга олиб, биринчи навбатда тиббиёт ходимлари ва мактаб ўқитувчиларини, 65 ёшдан ошган кексаларни гриппга қарши эмлаш зарурлигига эътибор қаратилишини маълум қилганди.

1751
0