Наманган вилоятида «Хавфсиз кибермайдон» тадбири доирасида ДХХ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан криптовалюта билан боғлиқ ноқонуний фаолиятга чек қўйилди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Хусусан, Қосонсой туманида яшовчи 24 ёшли шахс қонуний лицензияга эга бўлмасдан, Binance платформасида криптоактивларни ноқонуний айланиши билан шуғуллангани учун қўлга олинди.
У 2025 йил 2 мартдан 19 майга қадар жами 542 млн сўмлик 35 та ноқонуний операция амалга оширган. Далилий ашё сифатида унинг iPhone 11 телефони мусодара қилинди.
Шунингдек, Норин туманида яшовчи 37 ёшли шахс ҳам қўлга олинди. У 2024 йил 20 майдан 29 ноябрга қадар 1 млрд 717 млн сўмлик 35 та ноқонуний операцияни амалга оширган. Далилий ашё сифатида унинг Poco F3 телефони ҳам олиб қўйилди.
Мазкур ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 278-8-моддаси 3-қисми «а» банди (криптоактивлар айланиши соҳасидаги қонунчиликни бузиш, айниқса йирик миқдорда содир этилган) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии