• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 сентября 2025

Долларнинг расмий курси 12 200 сўмдан пастлади

Октябрь 2023 йилдан буён илк марта валюта қарийб икки йиллик минимал даражага тушди. Бугун доллар деярли 90 сўмга арзонлади.

585
0
UzNews.uz

Ўзбекистон Марказий банки 24 сентябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсини белгилади.

АҚШ доллари курси 86,10 сўмга пасайиб, 12 171,03 сўмни ташкил этди. Бу сўнгги қарийб икки йилдаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Охирги марта доллар курси 2023 йил 26 октябрда 12 200 сўмдан паст бўлган — ўшанда 1 доллар 12 195,13 сўмга тенг эди.

Сўнгги икки кунда доллар 178,84 сўмга арзонлади, жорий йил бошидан эса 744 сўмдан ортиқ қиймат йўқотди.

Коммерция банкларида доллар харид қилиш курси 11 889 – 12 230 сўм оралиғида, сотиш курси эса 12 250 – 12 315 сўм атрофида шаклланмоқда.

585
0

Комментарии