• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 сентября 2025

100 дан ортиқ автомобилда энергетик ичимликларни реклама қилган компания жавобгарликка тортилди

Тошкентда машҳур энергетик ичимликлар бренди рекламаси 106 та автомашинага ноқонуний жойлаштирилган.

348
0

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига пойтахтнинг Юнусобод туманида яшовчи фуқаро мурожаат қилиб, ушбу компаниянинг автомобилларида Gorilla энергетика рекламаси кенг жойлаштирилаётганидан шикоят қилган.

Текширув давомида "AION BEVERAGES" МЧЖнинг 106 та автотранспорт воситасида "Реклама тўғрисида"ги қонун талабларига зид равишда энергетика рекламаси жойлаштирилгани аниқланди.

Мазкур қонуннинг 37-моддасига кўра, энергетик ичимликларни ташқи реклама қилиш ва ахборот объектларида реклама қилиш тақиқланади.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий комиссия томонидан "Реклама тўғрисида"ги Қонуннинг тегишли моддаларини бузганлиги учун МЧЖга нисбатан иш қўзғатилган.

Шундан сўнг компания барча 106 та транспорт воситасидаги рекламаларни бутунлай олиб ташлаган.

348
0

Комментарии