• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 сентября 2025

“Куёв навкари”, “ота кўрди”, сеп ёйди”: энди тўйларда ортиқча маросимлар ўтказиш тақиқланади

2026–2030 йиллар “Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври” деб эълон қилинди. Мазкур даврда тўй-маросмлар белгиланган тартиб асосида назоратга олинади.

1243
0

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 589-сонли қарорига мувофиқ, “Оқилона истеъмол” (Save Food) дастури доирасида тўйлар, маросимлар ва оилавий тадбирларнинг ўтказилиш тартиби белгиланди. Эндиликда тўй-маросмлар белгиланган тартиб асосида назоратга олинади. 

2026–2030 йиллар “Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври” деб эълон қилинди. Бу даврда ортиқча исрофнинг олдини олиш, аҳолига етарли ва сифатли озиқ-овқат етказиб бериш чоралари амалга оширилади.

Қарорга асосан, тўй ва маросимлар:

— 2019 йилда тасдиқланган низом асосида ўтказилади;

— Оилавий тадбирларда — 200 нафаргача,

— Ош маросимида — 250 нафаргача меҳмон қатнашиши мумкин;

— Қўшалоқ тўйлар ва ҳашарларда — 250–300 нафаргача.

Миллий анъаналаримизга тўғри келмайдиган, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган урф-одатлар ва шоу тадбирлар тақиқланади. Жумладан: “Куйов навкари”, “ота кўрди”, “сеп ёйди”, “пул тарқатиш”, “мато улашиш” ва бошқалар.

1243
0

Комментарии