• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 22 сентября 2025

Туркияда ўзбекистонлик аёл пичоқлаб ўлдириб кетилди

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълумот берди.

1295
0

Бугун, 22 сентябрь куни Туркия ОАВда 21 сентябрь куни Истанбул шаҳрида ўз уйида пичоқлаб ўлдирилган 36 ёшли Зулайҳо исмли Ўзбекистон фуқаросининг вафоти ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълумот берди.

"Бош консулхона томонидан ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида амалга оширилган ишлар натижасида, ҳалок бўлган шахс Ўзбекистон фуқароси А.Х. эканлиги аниқланди," - дейилади хабарда.

Аниқланишича, у бир неча йил аввал Туркияда бўлиш қоидаларини бузгани учун депортация қилинган ва Туркияга кириши тақиқланган. Кейинчалик исм-фамилиясини ўзгартирҳан ҳолда Туркияга кириб келган.

Маълум бўлишича, А.Х. номаълум шахс томонидан пичоқлаб ўлдирилгани аниқланди. Жиноят бўйича маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.

Бош консулхона томонидан марҳумнинг оила аъзоларига жасадни Ўзбекистонга юбориш учун зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

1295
0

Комментарии