• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 сентября 2025

Бу ҳафта ҳаво ҳарорати кундузи 24 даражагача тушиши кутилмоқда

Синоптиклар келгуси иш ҳафтаси учун республикада кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

642
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 22-26 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 12-17 даража, кундуз кунлари 24-29 даража атрофида бўлади.

22-23 сентябрь ва 26 сентябрь кунлари Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

24 ва 26 сентябрда республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 13-16 даража, кундузи 22-23 сентябрда 24-27 даража, 24-26 сентябрда 27-29 даража бўлади.

642
0

Комментарии