• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 сентября 2025

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига директор этиб тайинланди

Мазкур лавозимга хорижлик мутахассис Кая Седат номзодим маъқулланди.

1039
0
CCВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Кая Седат Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

С. Кая 2011 – 2018 йилларда Сакария университетининг клиник шифохонаси ва Сакария давлат шифохоналари Иттифоқида турли лавозимларда ишлаган. Шунингдек, Сакария соғлиқни сақлаш бошқармаси вице-президенти ҳамда бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Янги раҳбар зиммасига Ўзбекистонда онкология хизматини жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқиш, соҳада замонавий менежментни йўлга қўйиш, хориж тажрибаси асосида энг сўнгги ташхис ва даволаш усулларини амалиётга татбиқ этиш, жойларда скрининг тадбирлари қамровини янада кенгайтириш, шунингдек, соҳага сунъий интеллект ва инновацион технологияларни жорий қилиш, тизимни тўлиқ рақамлаштириш орқали шаффофликни таъминлаш, тиббий туризмни ривожлантириш ҳамда ёш кадрларнинг билим ва салоҳиятини мустаҳкамлаш, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ бир қатор вазифалар юкланди.

1039
0

Комментарии