• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 сентября 2025

Президент Нью-Йоркка БМТ Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясида иштирок этиш учун ташриф буюради

Давлат раҳбари матбуот хизмати АҚШга амалга ошириладиган беш кунлик ташриф дастурини эълон қилди.

987
0
prezident.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун 20-24 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрида бўлади.

Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеяси ялпи сессияси умумий мунозараларининг биринчи кунида нутқ сўзлайди.

Таъкидлаш жоизки, Бош Ассамблеянинг бу йилги юбилей сессиясида глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, БМТ тизими ва халқаро молия архитектурасини ислоҳ қилиш, иқлим ўзгариши оқибатлари ва бошқа замонавий хатарларга қарши курашишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Саммит доирасида Ўзбекистон етакчиси БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро молиявий институтлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказади.

Ташриф дастурининг ишбилармонлик қисмидан АҚШнинг етакчи компаниялари ва молиявий-инвестиция тузилмалари иштирокида учрашув ва тадбирлар ўрин олган. Янги келишув ва шартномалар тўплами имзоланиши кутилмоқда.

987
0

Комментарии