• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 18 сентября 2025

Тошкентда аёл ўзи ва 2 нафар вояга етмаган фарзанди юқори қаватдан ташлаб жонига қасд қилди — видео

Аёл 2 нафар ўғлини ўзлари яшаб турган уйнинг 4-қавати йўлак деразасидан пастга ташлаб юборган. Икки нафар боланинг ҳаёти сақланиб қолинган, аёл вафот этган.

1746
0
UzNews.uz / Жаҳонгир Сотволдиев

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни соат 14:18 атрофида Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи 2001 йилда туғилган аёл турмуш ўртоғи билан рашқ туфайли келиб чиққан келишмовчилик оқибатида жаҳл қилиб, 2022 ва 2024 йилларда туғилган икки нафар ўғил фарзандини ўзлари яшаб турган уйнинг 4-қавати йўлак деразасидан пастга ташлаб юборган.

Шундан сўнг, ўша уйнинг 8-қавати йўлак деразасидан ўзини ҳам пастга ташлаган. Ҳодиса оқибатида аёл шифохонада вафот этган, икки нафар вояга етмаган боланинг ҳаёти сақланиб қолинган. Бу ҳақда UzNews.uz сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 25,97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1746
0

Комментарии