• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 сентября 2025

Сурхондарёда ҳакамлик суди ходими пора билан ушланди

Суд вакили пора эвазига фуқарони божхона бошқармасига ишга жойлаштиришни ваъда қилди.

479
0
ДХХ

Сурхондарё вилояти Медиация ва юридик маслаҳатлар ҳузуридаги ҳакамлик судининг кадрлар бўлими бошлиғи хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали вилоят Божхона бошқармасига назоратчи вазифасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Термиз шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

479
0

Комментарии