"Ўзсувтаъминот" АЖ мутасаддилари иштирокида ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатларига қарши курашиш натижалари ва қарздорликларни ундириш чора-тадбирларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Хусусан, жорий йилда 3 минг 899 та ҳолатда ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган. Бундай уланишлар натижасида етказилган моддий зарар 76,2 млрд сўмни ташкил этиб, шундан 29,9 млрд сўми қопланган.
103,3 минг нафар қарздор истеъмолчига нисбатан судларга 332,2 млрд сўмлик даъво аризалари киритилган бўлса, 53,5 минг нафар истеъмолчи қарздорлиги сабабли сув таъминотидан узилган.
Амалга оширилган ишлар натижасида дебитор қарздорлик йил бошига нисбатан 146,4 млрд сўмга (14%) камайди.
Комментарии