• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 сентября 2025

Тошкент вилоятида синфдошини пичоқлаб ўлдирган йигитга ҳукм ўқилди

Белгиланган жазони 16 ёшли айбланувчи тарбиявий колонияда ўтайди.

983
0
Видеодан кадр

Тошкент вилоятида 10 синф ўқувчиси синфдошини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида аввал хабар берилган эди. Фожиа жорий йил июнь ойида Чиноз тумани Яллама қишлоғидаги футбол майдонида содир бўлган.

Бука туман жиноят ишлари бўйича судида 16 ёшли айбланувчига нисбатан иш кўриб чиқилгани ҳақида «Миллар» дастури репортажида маълум қилинди.

Суд жараёнида ўқувчи ўз оиласидан ва марҳумнинг оиласидан узр сўради.

Суд уни Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) бўйича айбдор деб топиб, унга 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазолади.

983
0

Комментарии