Жорий йилнинг 8 ойи давомида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан 3554 та боғчада ўрганишлар ўтказилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, тарбияланувчиларнинг овқатланишини ташкил этиш меъёрлари текширилди. Улар давомида 9 486,4 кг.дан ортиқ сифатсиз маҳсулотлар яроқсизга чиқарилди.
Шунингдек, қуйидагилар аниқланди:
- 8122 та тайёр маҳсулот намуналаридан 323 таси микробиологик меъёрларга жавоб бермаган;
- 4461 та ичимлик суви намунасидан 237 таси талабга жавоб бермаган;
- 4986 та озиқ-овқат маҳсулотларининг озуқавий қиймати бўйича намуналардан 878 таси паст даражани кўрсатди;
- 12 301 та сабзавот намунасидан 257 тасида нитрат қолдиқлари аниқланган;
- 2321 та туз намунасидан 718 тасида йод миқдори етарли эмаслиги аниқланди.
Шунингдек, кимёвий таҳлиллар учун олинган 83 231 та намунадан 4110 таси белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди. Бактериологик таҳлиллар учун олинган 88 203 та намунадан 9027 таси СанҚваМ талабларига жавоб бермади.
Гуруҳларда ҳаво ҳарорати (микроиқлим кўрсаткичлари) бўйича ўтказилган 23 425 та текширувларда 1658 та ҳолатда ҳарорат меъёрдан паст бўлган. Хоналардаги 43665 та нуқтада ёритилганлик даражасини ўлчаш давомида уларнинг 2559 тасида ёруғлик даражаси етарли эмаслиги аниқланди.
Боғчаларда санитария меъёрларини бузганлик учун 3705 та ҳолатда масъул шахсларга жарима солинган. 110 та муассаса фаолияти вақтинча тўхтатилди. 446 нафар ходим тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтмагани учун вақтинча ишдан четлатилди.
Комментарии