• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 15 сентября 2025

Қашқадарёда мактаб ўқувчисини уриб юборишига сал қолган кекса ҳайдовчи 1 йилга "права"сидан маҳрум қилинди

68 ёшли Damas ҳайдовчиси мактаб ўқувчиси югуриб ўтаётган чорраҳадан ўтиш олдидан тезликни пасайтирмаган.

612
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Damas ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида мактаб ўқувчисини уриб юборишига бир бахя қолгани акс этган видео тарқалди. ИИВ ЙҲХББ хабарига кўра, воқеа 11 сентябрь куни соат 12:00 ларда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида содир бўлган.

Видеода Damas ҳайдовчиси ўтиш олдидан ҳаракатни секинлаштира бошлагани, буни кўрган бола йўлни кесиб ўта бошлагани тасвирланган. Бироқ, энг четки бўлакда бошқа Damas аввалги тезликда ҳаракатланаётган эди, шунинг учун бола ҳаракатни тезлаштиришга мажбур бўлди. У қоқилиб, йўлнинг қатнов қисмига йиқилиб тушган ва тўқнашувдан қочиб қутулган.

Қашқадарё вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, ҳайдовчи 68 ёшли эркак экани аниқланган.

Судда эркак содир бўлган воқеадан афсусда эканини айтиб, фуқаролар ва боланинг ота-онасидан кечирим сўради.

Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар суди уни МЖтКнинг 128-1-моддаси 1-қисмида (транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топди. Унга БҲМнинг 25 баравари (10,3 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди. Шунингдек, ҳайдовчи 1 йил муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинди.

612
0

Комментарии