• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 сентября 2025

Ўзбекистонда дори воситаларини электрон рецепт орқали тайинлаш тартиби тасдиқланди

Жорий йил декабридан бошлаб электрон рецептлар Тошкентдаги барча тиббий муассасаларда ҳамда пилот лойиҳа амалга оширилаётган 15 туманда расмийлаштирила бошлайди.

743
0
Dori Darmon

Ўзбекистонда тиббий ташкилотларда электрон рецепт асосида рецептурa дориларни тайинлаш тартибини белгилайдиган низом тасдиқланди. У 12 декабрдан кучга киради.

Низом қуйидагиларни назарда тутади:

  • электрон рецепт асосида беморга рецептурa дори воситаларини бериш тартиби;
  • ёзилган электрон рецептларни рўйхатга олиш;
  • электрон рецепт бланкаси ва ундаги маълумотларни «Электрон рецепт» модулига юбориш тартиби;
  • тиббий ташкилотларда электрон рецепт асосида дори воситаларини тайинлаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик.

10 декабрдан бошлаб Тошкентдаги барча тиббий муассасаларда ва пилот лойиҳа жорий этилган 15 туманда беморларга дори тайинланганда, уларга мавжуд бўлса, дори воситасининг халқаро нопатентланган номи асосида электрон рецепт ёзилади. Шу билан бирга, рецептурa дорилар Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши шарт.

Тиббиёт ходимлари бемор ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритади, улар автоматик равишда «Электрон тиббий карта» модулига юборилади. Дорилар электрон рецепт расмийлаштириш орқали беморга тайинланади.

Рецепт даволовчи шифокор томонидан электрон тасдиқлаш усуллари билан маъқулланади ва унга QR-код қўйилади.

Беморга ёзилган дорилар ҳақидаги маълумот (халқаро нопатентланган ёки оригинал номи, кунлик доза, миқдор, қўлланиш муддати) электрон рецептга тўғридан-тўғри шифокор томонидан киритилади.

Шифокорлар электрон рецепт асосида беморга тайинланган ва чакана савдода амалга оширилган дори воситалари ҳаракатини кузатиш имкониятига эга бўлади.

Электрон рецептка оид барча маълумотлар беморнинг электрон тиббий картасига автоматик равишда киритилади.

743
0

Комментарии