• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 11 сентября 2025

Ўзбекистон ТИВ Афғонистонга 57 та ҳарбий вертолёт қайтарилгани ҳақидаги маълумотни рад этди

Ташқи сиёсат идораси Матбуот котиби Ўзбекистоннинг бу борадаги позицияси ўзгармаслигини маълум қилди.

1011
0
defensepriorities.org

Куни кеча Afghanistan International нашри манбаларга таяниб, Ўзбекистон 2021 йилда собиқ тузум қулаши пайтида мамлакатдан олиб чиқиб кетилган 57 та ҳарбий вертолётни Афғонистонга қайтариши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

Бугун, 11 сентябрь куни The Kabul Times нашри Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳиднинг баёнотларига таяниб, ушбу хабарларни тасдиқлади.

"Бу Афғонистоннинг авиация салоҳиятини тиклаш ва икки қўшни давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади," - дея Забиҳулла Мужоҳиднинг сўзларидан иқтибос келтирган нашр.

Бироқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхонов вертолётлар қайтарилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

"Бундай хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ўзбекистоннинг позицияси ўзгаришсиз қолмоқда, тарқалаётган хабарлар эса фейк," - деди у.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил август ойида "Толибон" ҳаракати ҳужуми пайтида Афғонистоннинг 500 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси АҚШ ҳарбийлари томонидан афғон армиясига тақдим этилган самолёт ва вертолётларда Ўзбекистонга етиб келган эди. Пентагон маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 46 та ўғирланган техника (22 та ҳарбий самолёт ва 24 та вертолёт) борлиги аниқланган.

Жорий йилнинг февраль ойида "Толибон" ҳаракати ҳужуми пайтида афғон учувчилари Ўзбекистонга эвакуация қилинган бир нечта Black Hawk вертолётлари АҚШга қайтарилди.

1011
0

Комментарии