• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 сентября 2025

Нукусда Миллий гвардиянинг ўқув машғулотлари вақтида портлаш содир бўлди

Машғулот вақтидаги кичик портлаш оқибатида 10 га яқин ҳарбий хизматчи турли даражадаги тан жароҳатлари олишган.

607
0
Иллюстрация

Миллий гвардия хабарига кўра, жорий йилнинг 10 сентябрь куни Нукус дала ўқув майдонида, амалий ўқув машғулоти ташкиллаштирилган.

Машғулот давомида ўқув машғулоти учун мўлжалланган портловчи махсус воситанинг детонацион шнури чақнаши натижасида кичик портлаш юзага келиб, машғулот иштирокчиларидан 10 га яқин ҳарбий хизматчи турли даражадаги тан жароҳатлари олишган. 

Уларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва ҳозирда кўрилган зарур чоралар натижасида ҳарбий хизматчиларнинг соғлиги тикланмоқда.

Ҳолат юзасидан эса хизмат суриштируви тайинланган. Ҳозирда мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

607
0

Комментарии