• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 11 сентября 2025

Ўзбекистон Сент-Люсия билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Кариб денгизида жойлашган орол давлат Ўзбекистон билан расмий давлатлараро алоқалар ўрнатган 163-давлат бўлди.

872
0
Дунё АА

Кеча, 10 сентябрь куни Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Сент-Люсия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди, деб ёзди "Дунё" АА.

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Сент-Люсиянинг БМТдаги доимий вакили Менисса Рамбалли имзолади.

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини излаш бўйича икки томонлама алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олинди.

Қайд этилишича, ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Кариб денгизи ҳавзаси мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлигини фаоллаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Сент-Люсия Кариб денгизининг шарқий қисмидаги орол давлат. Мамлакат Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 163-давлат бўлди.

872
0

Комментарии