• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 сентября 2025

Ўзбекистонда қатор ЙҲҚни такрорий бузган ҳайдовчилар учун жарималардаги чегирмалар бекор қилиниши мумкин

Жаримани тўлашдаги имтиёзлар тез-тез тезликни оширадиган, қизил чироққа бепарво муносабатда бўладиган ёки қарши қатнов қисмига чиқадиган ҳайдовчиларга татбиқ этилмайди.

665
0
autostrada.uz

Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўлашдаги чегирмаларни бекор қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрлади.

Ҳозирги қонунчиликка кўра, агар ҳуқуқбузар жаримани қарори топширилган кундан эътиборан 15 кун ичида 50 фоизини ёки 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўласа, қолган қисми тўланмайди.

Лойиҳада эса айрим ҳуқуқбузарликлар учун мазкур енгиллаштирилган тартибни қўлламаслик таклиф этилган. Жумладан:

  • белгиланган тезликни 40 км/соатдан ва 60 км/соатдан ортиқ ошириш — бир ой ичида беш марта содир этилганда;
  • светофорнинг тақиқловчи сигнали ёки йўл ҳаракати бошқарувчисининг тақиқловчи ишорасида ўтиш — бир ой ичида икки марта содир этилганда;
  • ЙҲҚни бузиб, йўлнинг қарши томонига чиқиш ёки аварияли вазият яратиш — яъни бошқа ҳайдовчиларни кескин тўхташга, йўналишини ўзгартиришга ёки хавфсизлик чоралари кўришга мажбур этган ҳолатлар — бир ой ичида икки марта содир этилганда.

Вазирликка кўра, қонуннинг қабул қилиниши йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга хизмат қилади ва оғир оқибатли ЙТҲларнинг олдини олишга кўмаклашади.

Лойиҳа 25 сентябрга қадар муҳокама қилинади.

665
0

Комментарии