• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 сентября 2025

Нотариус бўлиб ишлашнинг энг юқори ёши 65 ёшдан 70 ёшга оширилди

Нотариус ўз хоҳишига кўра 70 ёшгача ўз фаолиятини давом эттириши мумкин.

916
0
UzNews.uz

"Нотариат институтини янада ривожлантириш ва соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда нотариус лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши 65 ёшдан 70 ёшгача оширилмоқда.

Бунда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан ўтказиладиган суҳбат натижаларига кўра, нотариус ўз хоҳишига кўра 70 ёшгача меҳнат фаолиятини давом эттириши мумкин.

Бундан ташқари, 2026 йил 1 мартдан бошлаб қуйидаги сўзсиз фуқаролик-ҳуқуқий талаблар бўйича нотариуслар томонидан БҲМнинг 1000 бараваригача миқдорда ижро хатларини ёзиш тартиби жорий этилади:

- нотариал тасдиқланган битимларга асосланган талаб;

- ёзма ва нотариал тасдиқланган битим мавжуд бўлган тақдирда ундирувни қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти бўлган кўчар мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги талаб;

- кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларидан ижара тўловлари, мажбурий бадаллар ва тўловлар, коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги талаблар.

916
0

Комментарии