• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 сентября 2025

Ўзбекистонда ҳарбий формани тақлид қилувчи кийим кийганлик учун жарималар жорий этиш режалаштирилмоқда

Ҳарбий ёки идоравий форма нусхасини тайёрлаганлик ва ундан фойдаланганлик учун 4,1 млн сўмгача жарима солиниши мумкин.

1077
0
UzNews.uz

Ўзбекистонда вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимларининг формали кийимини қонунга хилоф равишда кийганлик, шунингдек, ҳарбий кийимга ўхшаш кийимдан фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш режалаштирилмоқда. Тегишли лойиҳа Бош прокуратура томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Ҳужжатга кўра, МЖтКнинг 209-1-моддасига (Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриши) ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда.

Хусусан, вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошининг, шунингдек фарқловчи белгилари ва (ёки) рамзлари бўлган формали кийим-бошнинг тасдиқланган намуналарини кийганлик учун формали кийим-бош мусодара қилиниб, БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача (824 минг сўмдан 2,06 млн сўмгача) миқдорда жарима солинади.

Кийим-кечакнинг ранги, тикилиш услуби, фарқловчи белгилари ва бошқа элементлари ҳарбий ёки идоравий формали кийим-кечакни такрорлайдиган ёхуд уларга тақлид қиладиган кийим-кечакни муомалага киритиш ёки улардан фойдаланиш кийим-кечак мусодара қилиниб, БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (2,06 млн сўмдан 4,12 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Лойиҳа муҳокамаси 17 сентябрга қадар давом этади.

1077
0

Комментарии