• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 сентября 2025

24 соатлик кўчаларда реклама ва ёритиш учун "свет" тарифи икки бараварга пасайиши мумкин бўлади

Тунги иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида 24 соатлик кўчаларда тадбиркорларга кредит харажатлари қоплаб берилиши, ходимларни ўқитишга кўмаклашилиши ва ёритиш учун имтиёзли тарифлар жорий этилиши режалаштирилган.

554
0
UzNews.uz

Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан президент қарори лойиҳаси тайёрланди. Унда кечки ва тунги вақтларда фаолият юритувчи корхоналарга ташкилий ҳамда молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари назарда тутилган.

Ҳужжатга кўра, маҳаллий бренд эгалари томонидан “24 соатлик кўчалар”да филиал очиш учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатлари тадбиркорликни ривожлантириш компанияси томонидан қоплаб берилади.

Маҳаллий брендга эга тадбиркорлик субъектлари томонидан туну-кун фаолият кўрсатувчи кўча ва ҳудудларда ўз филиалини очиш учун битта филиал камида:

— 5 та янги иш ўрни яратган тақдирда 1 миллиард сўмгача;

— 10 та янги иш ўрни яратган тақдирда 5 миллиард сўмгача;

— 15 та янги иш ўрни яратган тақдирда 10 миллиард сўмгача;

— 20 та янги иш ўрни яратган тақдирда 15 миллиард сўмгача.

Ажратилган кредитлар бўйича фоизли харажатнинг Марказий банк асосий ставкасидан 4,5 фоизлик пункт юқори ва асосий ставканинг 1,75 бараваридан ошмаган ставкада миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича асосий ставканинг 25 фоизигача миқдорда уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга компенсация тақдим этилади.

Шунингдек, ҳудудларда филиал очиш истагини билдирган маҳаллий бренд эгаларига янги ходимларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш билан боғлиқ харажатларнинг ярмини, бироқ бир нафар ходим учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробаридан ошмаган миқдорда қоплаб берилади.

Маҳаллий бренд эгалари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларга (ишлар, хизматлар) сифат даражасини англатувчи миллий сертификатларни олиш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ, халқаро тан олинган сертификатларни 3 минг АҚШ долларидан ошмаган қисми қоплаб берилади.

2025 йил 1 сентябрдан туну-кун фаолият кўрсатувчи кўча ва ҳудудлардаги хизмат кўрсатиш, савдо ва кўнгилочар объектларга тегишли ташқи реклама, ахборот конструкциялари (видеоэкранлар, электрон дисплейлар, медиафасад ва бошқа техник воситалар), иллюминациялар ва лампалар шодаси учун фойдаланилган электр энергияси учун белгиланган тариф коэффициенти 3 баравардан 1,5 бараварга пасайтирилади.

554
0

Комментарии