• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 10 сентября 2025

Ўзбекистон Исроилнинг Қатар пойтахтига берган зарбаларини қоралади

Аввалроқ Исроил Доҳага бир неча бор зарба берган, уларнинг мақсади ҲАМАС раҳбарияти эди. Ўзбекистон ТИВ бу борада расмий баёнот берди.

585
0

"Ўзбекистон Республикаси Исроилнинг Доҳа шаҳридаги турар жой ҳудудига берган зарбаларини қоралайди, уларни Қатар давлати суверенитетини бузиш, чегаралар дахлсизлиги ва хавфсизлигига тажовуз сифатида баҳолайди," - дейилади ТИВ баёнотида.

Ташқи сиёсат идорасининг таъкидлашича, бундай хатти-ҳаракатлар қабул қилиниши мумкин эмас ва БМТ Низоми, шунингдек, халқаро ҳуқуқнинг асосий нормалари ва тамойилларига жиддий эътиборсизликдир.

"Ўзбекистон халқаро муносабатларда куч ишлатишнинг ҳар қандай шаклига ва Яқин Шарқдаги шундоқ ҳам мураккаб вазиятни кескинлаштирувчи қадамларга изчил қарши чиқади," - дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қатар пойтахтида бир нечта портлаш овозлари эшитилди. Гувоҳлар тутунни кўрганликларини айтишди. Исроил мудофаа кучлари 7 октябрь куни Исроилга уюштирилган ҳужумлар учун бевосита жавобгар бўлган ҲАМАС раҳбариятига зарба берганини маълум қилди.

585
0

Комментарии