Ўзбекистон Бош консулхонаси маълумотларига кўра, шу кунларда Истанбулда норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.
Хавфсизлик чораси сифатида Туркия ҳукумати 11 сентябргача олтита туманда, жумладан, Бешиктош туманида (бош консулхона жойлашган) оммавий тадбирларни ўтказишни вақтинча тақиқлади.
Шунингдек, хорижий мессенжерлардан фойдаланишда вақтинчалик чекловлар жорий этилди.
Ўзбекистон фуқароларига одамлар гавжум жойларга, акция ўтказиладиган ҳудудларга бормаслик, шунингдек, маҳаллий тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилиш тавсия этилади.
Фавқулодда вазиятларда фуқароларга Бош консулхонанинг қуйидаги рақамига мурожаат қилиш тавсия этилади: +90 (212) 909 08 04.
Эслатиб ўтамиз, душанба куни Истанбулда ҳукуматга қарши намойишлар бошланди. Намойишчилар мухолифатдаги Халқ-республика партияси (ХРП) раҳбариятининг вазифасидан четлаштирилиши ва шаҳарнинг 6 та туманида митинглар ўтказиш тақиқланишига қарши чиқишди. Норозилик намойишлари оммавий тартибсизликлар ва полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди.
Комментарии