• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 сентября 2025

МТВ ходими қизларга интим эвазига директор лавозимини таклиф қилди — аудио

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳолатга муносабат билдириб, масъул ходим ишдан бўшатилганини маълум қилди.

1349
0
ishonch.uz

Ижтимоий тармоқларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходими Х.Х.га тегишли экани айтилган аудио тарқалди.

Аудиоёзувда амалдор қизларга менежерлик сертификатини олиш ва умумтаълим муассасаси директори сифатида ишга жойлашишда ёрдам бериш эвазига у билан жинсий алоқа қилишни таклиф қилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собированинг маълум қилишича, мазкур ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

"Вазирлик соҳадаги ҳар қандай коррупция ва манфаатлар тўқнашувига мутлақо қаршидир. Шунингдек, тизимнинг барча ходимлари томонидан касбий этика ва хулқ-атвор меъёрларига қатъий риоя қилиш тарафдори," - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бундай ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўйган ходимларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ қатъий чоралар кўрилади.

1349
0

Комментарии