• 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 5 октября 2020

Ўзбекистонда сиёсий бошпана бериш тартиби ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда сиёсий бошпана бериш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Президенти томонидан белгиланади.

1078
0
Sputnik / Максим Блинов

"Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинди. Бу ҳақда қуйи палата депутати Расул Кушербаев маълум қилди.

Депутатнинг маълум қилишича, Қонун лойиҳасида Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини, Ўзбекистонда бўлиш, сиёсий бошпана бериш тартибини, асосий ҳуқуқ ва эркинликлари, Ўзбекистонга кириш-чиқиш ва транзит ўтиши, давлат хизматларидан фойдаланиш ва бошқа ҳолатларни акс эттириш назарда тутилмоқда. 

Шунингдек, Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистонда сиёсий бошпана бериш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади. Шахснинг Ўзбекистон Республикасида берилган сиёсий бошпанаси Ўзбекистон Президентининг Фармони билан амалга оширилади. 

"Сиёсий бошпана ўзининг фуқаролиги бўйича мансуб давлатда ёки доимий яшаш жойида ижтимоий-сиёсий фаолияти, диний эътиқоди, ирқий ёки миллий мансублиги учун таъқиб қилинаётган ёки таъқиб қилишнинг жабрланувчиси бўлишига реал таҳдиддан, шунингдек, халқаро ҳуқуқ нормаларида назарда тутилган инсон ҳуқуқлари бузилишининг бошқа ҳолатларидан бошпана ва ҳимоя излаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва уларнинг оила аъзоларига берилади", дея аниқлик киритади Кушербаев. 

Қайд этилишича, Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда "Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида"ги Халқаро пакт, БМТнинг "Қочқинлар мақоми тўғрисида"ги Конвенцияси, "Дипломатик алоқалар тўғрисида"ги Вена конвенцияси қоидалари ҳисобга олинган. 

Қонун лойиҳаси Қонунчлик палатасида учта ўқишда кўрилиб, қабул қилинган тақдирда Сенатга юборилади.

1078
0