• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 сентября 2025

Сентябрь ойи охиригача Самарқандга қўшимча "Афросиёб" поезди қатнови йўлга қўйилади

Шу йилнинг 11-28 сентябрь кунлари "Афросиёб" тезюрар электропоезди шаҳарлараро қўшимча қатновларни амалга оширади.

462
0
UzNews.uz

Сайёҳларга қулайлик яратиш, уларнинг ҳаракатланиш шароитларини яхшилаш ва мавжуд темир йўл йўналишларида юкламани камайтириш мақсадида Тошкент ва Самарқанд ўртасида қўшимча "Афросиёб" қатновлари йўлга қўйилмоқда, деб хабар беради "Темирйўлэкспресс" Матбуот хизмати.

Қўшимча поезд 11, 12, 14, 18, 19, 20, 21, 25, 27 ва 28 сентябрь кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

• 775-сон Самарқанд - Тошкент

Самарқанд 10:55 - Тошкент 13:10;

• 776-сон Тошкент - Самарқанд

Тошкент 13:56 - Самарқанд 16:09.

462
0

Комментарии