• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 сентября 2025

Ўзбекистонда олтин нархи грамми учун 1,5 млн сўмдан ошди

Йил бошидан бери қимматбаҳо металнинг 1 грамми 33% га қимматлаб, тарихий максимумга етди.

1118
0
МБ

9 сентябр ҳолатига кўра Ўзбекистонда олтин нархи тарихий максимумга етди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида қайд этилган.

1 грамм олтиннинг нархи 1 506 200 сўмни ташкил этмоқда. Бир кунда унга 1,7% ёки 25 800 сўм қўшилди. Жорий йил бошида эса 1 грамм олтин 1 132 200 сўм турар эди.

Ҳозирги кунда слиток нархлари қуйидагича:

  • 5 грамм — 7 531 000 сўм,
  • 50 грамм — 75 310 000 сўм,
  • 100 грамм — 150 620 000 сўм.

Жаҳон бозорида эса (нашр этилиш вақтида) 1 трой унция олтин 3639,88 доллар, яъни 1 грамми 116,99 доллардан баҳоланмоқда. Охирги бир ой ичида унга 8,7% қўшилган бўлса, йил давомида 44,36% га қимматлаган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 2020 йилдан буён олтин слиткаларини сотиб келмоқда. Улар 999,9 пробали тоза олтиндан тайёрланади. Ҳозирда 5, 10, 20, 50 ва 100 граммлик слиткалар савдода мавжуд.

Олтин слиткаларининг кунлик сотув нархлари Марказий банкнинг расмий сайтида миллий валютада эълон қилинади.

1118
0

Комментарии