• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 сентября 2025

Андижонда фермердан 65 миллион сўм талаб қилган икки ҳоким ўринбосари ушланди

Бўстон тумани ҳокимининг икки ўринбосари фермердан 65 миллион сўм талаб қилган пайтда қўлга олинди. Улар ушбу маблағ эвазига фермернинг экспорт режасини сохта экспорт операциялари орқали “ёпиб бериш”ни режалаштиргани маълум қилинди.

570
0
Видеодан кадр

Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокимининг инвестиция ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари ўзаро тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, тумандаги фермер хўжаликнинг 500 минг АҚШ долларлик экспорт режасини сохта экспорт операциялари орқали ёпиб бериш эвазига 65 млн сўм миқдорида пора талаб қилишган.

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари жорий йилнинг август ойида сўралган пулнинг 25 млн. сўмини аванс сифатида олади. Қолган қисмини эса, яъни 40 млн. сўмни туман ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари орқали олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.

570
0

Комментарии