• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 сентября 2025

Ҳудудлардаги янги уй-жойлар қурилишида аҳоли сонига қараб боғчалар ҳам барпо этилиши шарт бўлади

Давлат раҳбари иштирокида таълим тизимини ислоҳ қилишга бағишланган йиғилишда шу масалага оид таклифлар билдирилди.

471
0
prezident.uz

Йиғилишда таъкидланишича, сўнгги 8 йилда боғчалардаги ўринлар сони 2,5 миллионга ошган, мактабгача таълим қамрови эса 78 фоизга етган. Ҳар йили яна 20 мингта қўшимча ўрин яратиш режалаштирилган.

Эндиликда янги кўп қаватли уйлар қурилишида аҳоли сонига мутаносиб равишда боғчалар ҳам қурилиши инобатга олинади. Мактабгача таълим муассасаларида ишлаётган ўрта-махсус маълумотли мутахассислар учун дуал таълим тизими ва малака ошириш дастурлари жорий этилади.

Қамров 80 фоиздан паст бўлган туман ва шаҳарларда хусусий сектор иштироки қўллаб-қувватланади. Бўш турган мактаб ва боғчалар майдонларида давлат-хусусий шериклик асосида боғчалар қурилишига рухсат берилади.

Тадбиркорларга ер майдонлари фаолият йўналишини сақлаб қолиш шарти билан бепул ажратилади ҳамда 7 йил муддатга имтиёзли кредитлар берилади.

2026–2028 йилларда мамлакатнинг 14 ҳудудида болалар ривожланишининг инновацион марказларини ўз ичига олган «Янги авлод» номли янги авлод боғчалари тармоғи яратилиши режалаштирилган.

471
0

Комментарии