• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 сентября 2025

Сурхондарёда ҳоким ўринбосари маҳалла фаолларини мажбурлаб пахта теримига чиқарди

Сариосиё тумани ҳокими ўринбосари маҳалла фаолларига пахта теримига 5-10 нафардан фуқароларни мажбурий жалб қилиш ҳақида топшириқ берган.

567
0
Туман ҳокимлиги

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Сариосиё тумани ҳокими ўринбосари маҳалла фаолларини пахта теримига мажбурлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабарига кўра, хабарлар юзасидан вазирлик томонидан ўрганиш ўтказилган.

Жумладан, Сариосиё тумани ҳокими ўринбосарининг маҳалла фаолларига пахта теримига 5-10 нафардан фуқароларни мажбурий жалб қилиш ҳақида топшириқ бергани тасдиғини топган. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси 1 қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима қўлланилди.

“Эслатиб ўтамиз, фуқароларимиз мажбурий меҳнатга доир мурожаатларини 1176 ёки (71)-200-06-00 ишонч рақамлари орқали қолдиришлари мумкин. Мурожаат йўллаган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади”, - дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” ва “б” бандлари ("Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, одам ўлишига, бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлиши") билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

567
0

Комментарии