7 сентябрь куни АҚШдан Ўзбекистонга мамлакат ҳудудида қонуний асоссиз бўлиб турган 39 нафар фуқаро авиақатнов орқали депортация қилинди, дея хабар берди Америка қўшма штатлари элчихонаси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ушбу рейс АҚШнинг чегара хавфсизлигини таъминлашга қаратилган изчил чора-тадбирларининг навбатдаги босқичи ҳисобланади.
«АҚШ ноқонуний миграцияга барҳам бериш, мамлакат чегаралари ва фуқароларини ҳимоя қилиш мақсадига содиқдир. Қўшма Штатларга ноқонуний йўл билан кирган шахслар қамоқ жазосига ва депортацияга учрайдилар», — дейилади хабарда.
Шу билан бирга, элчихона баёнотида АҚШ депортация операцияларини ташкил этиш ва амалга оширишдаги яқин ҳамкорлиги учун Ўзбекистон ҳукуматига чуқур миннатдорчилик билдириши таъкидланган.
Комментарии