• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 сентября 2025

Ушбу ҳафта айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши ва ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

Синоптиклар республиканинг келгуси иш ҳафтаси учун об-ҳавоси ҳақида маълумот берди.

746
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Фақат бугун кундузи Тошкент вилоятида айрим жойларда ва 12 сентябрь-жума куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари 15-20 даража, кундуз кунлари 28-33 даража атрофида, жанубда 35-38 даражагача бўлади.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

8-10 сентябрь кунлари Тошкент ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Тошкентда бугун кундузи ҳаво бироз булутли бўлади, бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 3-6 м/с тезликда эсади, 8 сентябрда баъзи жойларда 8-10 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат асосан кечаси 18-20 даража, кундузи 30-32 даража бўлади.

746
0

Комментарии