• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 6 сентября 2025

Тошкентда Audi автомобили билан тўқнашиб кетган тез ёрдам машинаси ағдарилиб кетди

ЙТҲ пойтахтнинг Миробод туманида соат 02:30 атрофида содир бўлган.

4736
0
Ижтимоий тармоқ

Бугун, 6 сентябрь куни соат тахминан 02:50 атрофида Тошкент шаҳар Миробод тумани Афросиёб кўчасида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, Audi автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Ford русумли тез ёрдам машинаси билан тўқнашиб кетган. Тўқнашув натижасида тез ёрдам машинаси ағдарилиб кетди.

Воқеа жойига етиб келган шифокорлар Ford автомобили ҳайдовчиси ва йўловчисига биринчи шошилинч тиббий ёрдам кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

4736
0

Комментарии