• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 сентября 2025

Ўзбекистон болаларга нисбатан зўравонликни тўхтатиш бўйича Глобал альянсга қўшилди

Мамлакат болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги мажбуриятларини кучайтириб, зўравонликка қарши халқаро ташаббусга қўшилди.

657
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хабарига кўра, Ўзбекистон болаларга нисбатан зўравонликни тўхтатиш бўйича Глобал альянсга қўшилган 46-давлатга айланди.

Маълумотда таъкидланишича, бу қадам мамлакатда эришилган муҳим натижаларга, жумладан, жорий йил май ойида қабул қилинган «Болаларни ҳар қандай зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун ҳамда ҳар бир болани самарали ҳимоя қилишга қаратилган соҳаларлараро стратегия ва ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилаётганига асосланади.

ЮНИСЕФ ҳукумат билан ҳамкорликда ҳар бир бола хавфсиз ва қўллаб-қувватловчи муҳитда вояга етиши учун иш олиб боради.

БМТ Бош котибининг болаларга нисбатан зўравонлик масалалари бўйича махсус вакили Наджат Маалла М’жид ҳам Ўзбекистоннинг альянсга қўшилишини олқишлади:

«Ўзбекистон энди болаларни ҳимоя қилишга инвестиция киритишни устувор вазифа қилиб қўйган ва уларнинг хавфсиз, қўллаб-қувватловчи ва зўравонликдан холи муҳитда ўсишини таъминлашга қаратилган глобал ҳаракатнинг бир қисми ҳисобланади», — деди у.

657
0

Комментарии