• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 сентября 2025

Фарғонада ноқонуний криптоактивлар соҳаси билан шуғулланганлар қўлга олинди

Ушбу шахсларга тегишли бўлган 20 дан ортиқ телефон аппаратлари, 7 та компютер воситалари, 42 дона банк пластик карталари ва бошқа техник қурилмалар ва ҳужжатлар топилиб, далилий ашё тариқасида олинди.

445
0

Фарғона вилоятида вилоят Ички ишлар бошқармаси Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши кураш бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бўйича бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-техник тадбирлар давомида бир гуруҳ шахслар томонидан қонунга хилоф равишда криптоактивлар соҳасидаги қонунчиликни бузиш ҳолатлари фош этилди.

Ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида эса ушбу жиноий гуруҳдаги шахслар Rizq Trade номи остида трейдерлик маркази очиб, сўнгра уларнинг электрон манзиллари орқали традинг платформалари ва криптобиржалар орқали рўйхатдан ўтган криптоҳамёнлардан фойдаланган ҳолда криптоактивларни айирбошлаганлиги аниқланди.

Тезкор тадбирлар давомида далилий ашё тариқасида ушбу шахсларга тегишли бўлган 20 дан ортиқ телефон аппаратлари, 7 та компютер воситалари, 42 дона банк пластик карталари ва бошқа техник қурилмалар ва ҳужжатлар топилиб, далилий ашё тариқасида олинди.

Ушбу жиноий гуруҳ аъзоларидан бири бўлган ушбу фуқаро эса муқаддам айнан шу турдаги жиноятни содир этганлиги учун унга нисбатан тергов органлари томонидан айблов хулосаси қабул қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278⁸-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда ушбу шахсларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш мақсадида дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

445
0

Комментарии