Туркиядан Ўзбекистонга олти нафар қидирувдаги жиноятчи олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги Интерполнинг Миллий марказий бюроси хабар қилди.
Қайд этилишича, улар турли жиноятлар, жумладан, одам савдоси, ўта йирик миқдордаги фирибгарлик ва бошқа оғир жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Жиноятчилар Анқара Интерпол Миллий Марказий Бюроси ва Туркия Республикаси Жандармерияси ходимлари кузатувида олиб келинди.
Олти нафар шахсларнинг барчаси кейинги тергов ҳаракатларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон томонига – Тошкент Интерпол Миллий Марказий Бюроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимларига топширилди.
Комментарии