• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 сентября 2025

29 ёшли ўзбекистонлик Қозоғистонда жардан йиқилиб ҳалок бўлди

"Сайрам-Угам" миллий боғида тоғларга кириб кетиб, қайтмаган икки эркакни қидириш бўйича операция олиб борилди. Улардан бири тирик ҳолда топилган.

588
0
Туркистон вилояти ФВБ

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти тоғларида 29 ёшли ўзбекистонлик сайёҳ ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳудудий Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 1 сентябрь куни Туркистон вилояти ФВБга 28 ва 29 ёшли икки йигит 31 август куни Шимкентдан тоғларга чиқиб, ортга қайтмагани ҳақида мурожаат тушган. Шундан сўнг қидирув-қутқарув ишлари бошланган.

Қидирув ишлари Сайрамсу чўққиси ҳудудида, денгиз сатҳидан тахминан 2200 метр баландликда жойлашган «Сайрам-Угам» миллий табиий боғида олиб борилди.

Операция давомида қутқарувчилар «Игр доброй воли» довони атрофида сайёҳлардан бири билан боғланишди. Унинг сўзларига кўра, ўзбекистонлик йигит жардан йиқилиб, ҳалокатли тан жароҳати олган.

Беш нафар профессионал альпинист қутқарувчилар билан ҳамкорликда қидирув ва эвакуация ишларини давом эттирди. Улар махсус жиҳозлар ёрдамида тик қияликдан кўтарилиб, бир тирик қолган сайёҳни ҳамда ҳалок бўлган йигитнинг жасадини топишди.

Топилган жасад ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширилди.

588
0

Комментарии